"Барселона" ёзда Гомешни сотмоқчи
Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Андре Гомешни сотишга қарор қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.
“Кўк-анор ранглилар” португалиялик футболчи билан жорий қишки трансферлар давридаёқ ҳайрлашишмоқчи эди, бироқ Гомешга ҳаридор бўлаётган жамоаларнинг барчаси “Барса”га ижара таклифи билан чиқишган.
“Барселона” ёзда Гомешни барибир сотиб юбормоқчи ва шу боис бу борадаги барча таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи “Барселона”га 2016 “Валенсия”дан 35 млн еврога келиб қўшилган эди.
Фикрлар