"Барселона" юлдузи 1 ой давомида жамоасига ёрдам бера олмайди

CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри яқин ҳафталар ичида ўз жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда журналист Хосе Алварес хабар бермоқда. 

Tecno

Манбада берилган маълумотга кўра, испаниялик футболчи кеча ЕЧЛнинг 7-тур доирасидаги "Прага"га қарши учрашувнинг 61-дақиқасида жароҳат олиб. майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Дастлабки текширув натижаларидан сўнг 23 ёшли хавбек тўрт ёки беш ҳафта давомида майдонга туша олмаслиги маълум бўлган.    

Маълумот учун, Каталония клуби кейинги учрашувини Ла Лиганинг 21-турида "Реал Овьедо"га қарши ўтказади. Бу беллашув 25 январь куни Тошкент вақти билан соат 20:15да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!