"Барселона" юлдузи Ламин Ямал қўшиқчи Ники Николь билан ажрашганини маълум қилди
"Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямал ўзининг қўшиқчи Ники Николь билан бўлган муносабатлари якунланганини маълум қилди. Сўнгги пайтларда ёш истеъдод эгаси футболдан кўра шахсий ҳаёти билан кўпроқ тилга олинаётган эди.
"Биз энди бирга эмасмиз, ва бу хиёнат сабабли эмас. Шунчаки йўлларимиз ажради, холос. ОАВда ёзилаётган гапларнинг бизга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Мен хиёнат ҳам қилмадим, бошқа биров билан учрашганим ҳам йўқ", — деди испаниялик футболчи.
Маълумот учун, Ямал жорий мавсум "Барселона" сафида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 5 та ассист қайд этган.



Comments