“Барселона” юлдузи ўз жамоасига “Реал”нинг икки футболчисини қўшди
“Барселона” ярим ҳимоячиси Педри ўзи энг зўр деб ҳисоблаган футболчилардан орзусидаги жамоани тузди.
Каталонияликлар футболчиси ашаддий рақиб – “Реал” вакилларини ҳам танлагани кўпчиликни ҳайрон қолдирди.
Педрининг орзусидаги жамоа қуйидагича кўриниш ҳосил қилди:
Дарвозабон: Марк-Андре тер Штеген (“Барселона”).
Ҳимоячилар: Дани Алвес, Жерар Пике, Жорди Альба (“Барселона”), Серхио Рамос (“Реал” Мадрид).
Ярим ҳимоячилар: Хави, Серхио Бускетс, Андрес Иньеста (“Барселона”).
Ҳужумчилар: Лионель Месси, Неймар (“Барселона”), Криштиану Роналду (“Реал” Мадрид).
Педри “Барселона”да 2020 йилдан бери тўп тепяпти. Истеъдодли футболчи барча турнирларда 120 маротаба майдонга тушиб, 17 та гол ва тўққизта ассист қайд этди.
Фикрлар