“Барселона” юлдузини қайси жамоага сотишини айтди
“Барселона” мутасаддилари Европанинг бир неча клублари харидор бўлаётган Френки де Йонгни ёзда сотиб юборишга қарор қилди.
Cuattro нашрининг маълум қилишича, каталонияликлар нидерландиялик ярим ҳимоячини “Манчестер Юнайтед”га жўнатишга рози бўлган.
Манчестерликлар бу ўйинчи учун 60-75 миллион евро атрофида бадал пули таклиф қилгани айтилмоқда.
“Аякс” мактабини ўтаган футболчи Каталонияга 2019 йили олиб келинган эди. Ўшанда “Барселона” истеъдодли ўйинчи учун 86 миллион евро тўлаган.
Де Йонг барча турнирларда 45 та учрашувда қатнашиб, тўртта гол ва бешта ассист муаллифи бўлди. Унинг амалдаги шартномаси яна тўрт йил давом этади.
Фикрлар