“Барселона” юлдузини сотувга қўйди
Испаниянинг Relevo нашри хабарига кўра, “Барселона” машҳур ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянгни трансферга қўйишга қарор қилди.
Габонлик футболчи қишки трансферлар вақтида каталонияликлар сафига эркин агент сифатида қўшилганди. Унинг “Арсенал”дан кетишига клуб раҳбарияти билан юзага келган зиддият сабаб бўлган.
Обамеянг “Барселона”да сермаҳсул ўйин кўрсатди. У испан чемпионатида 17 та учрашувда 11 та гол урди. Энди “Барса” бу ҳужумчини 25 миллион еврога сотиб юбормоқчи. Унга асосий даъвогар сифатида “Челси” тилга олинмоқда.
Обамеянг фаолияти давомида клублар миқёсида 604 та учрашувда 310 та гол урган ва 92 та ассист қайд этган.
Фикрлар