"Барселона"да катта ўзгаришлар бўлади, жамоани 10 футболчи тарк этиши кутилмоқда

CHERY AUTO

AS нашрининг ёзишича рўйхатда Самуэль Умтити, Иван Ракитич ва Филипе Коутиньолар ҳам мавжуд.

Tecno

Илгарироқ ОАВда клуб раҳбарияти Коутиньонинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмаётгани борасида хабарлар тарқалган эди. Жорий йилги мавсумда бразилиялик футболчи барча мусобақаларда жами 52 баҳсда майдонга тушди ва 11 та гол киритиб, 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилда ниҳоясига етади.

"Сассуоло" ва "Валенсия"дан ижарага олинган Кевин-Принс Боатенг ҳамда Жейсон Мурильолар ҳам ўз жамоаларига қайтишади. Яспер Силессен, Томас Вермален ҳамда Рафинья Алькантара каби футболчилар ҳам трансферга қўйилиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!