"Барселона"да катта йўқотиш. Клуб марказий ҳимоячисиз қолиши мумкин

TIGGO 2 PRO

"Барселона" Иниго Мартинеснинг тикланиш муддатини маълум қилди.

Каталония клуби футболчи сонининг орқа қисмидаги жароҳати туфайли тахминан 4 ҳафтани ўтказиб юборишини маълум қилди. "Кўк-анорранглилар" ҳимоячиси Испания Суперкубогида "Реал Мадрид"га қарши баҳснинг 27-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этган эди.

Бундан ташқари, яқинда жароҳатдан қайтган клуб етакчиларидан бири Рональд Араухо ҳам жамоани тарк этиш ниятида. Ҳимоячи мазкур трансферлар ойнасида Италиянинг "Ювентус" клубига ўтмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Иниго жорий мавсум барча турнирларда 27 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 2 та голли узатма амалга оширди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!