“Барселона”да ўта иқтидорли футболчи пайдо бўлди

“Барселона” раҳбарияти клуб тарбияланувчиси Нико Гонсалес билан узоқ муддатли шартнома имзолашга қарор қилди, деб хабар бермоқда Marca нашри.

Никол Гонсалес 2016 йилдан бери клуб тизимида фаолият олиб бормоқда. Ўтган йили ёзда Нико асосий таркибга қабул қилиниб, 20 ёши ўйинчи билан беш йиллик шартнома имзоланган эди.

Жорий мавсумда Испания чемпионатида 27 та учрашув ўтказиб, иккита гол ва битта ассист қайд этган футболчининг харидорлари кўпайиб кетди. Айни пайтда Никони 25 миллион еврога трансфер қилиш имкони бор.

“Барселона” хўжайинлари у арзон нархга қўлдан чиқиб кетмаслиги учун битимни янгилаб, ҳамкорлик муддатини 2028 йилгача узайтирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!