"Барселона"га Месси керак эмасми? Клуб спорт директори жавоб берди

Йорди Кройффнинг таъкидлашича, Лионель Мессининг "Барселона"га ўтиши футболчининг ўзига боғлиқ.

“Бу борадаги саволларни унга бериш керак. Ҳозирча ҳаммаси унинг қарорига ва молиявий фейр-плейга боғлиқ. Лионелдан сўранг. У ПСЖда ўйнайди, уни олдинда яна битта ўйин кутиб турибди. 

Бошқа клублар ўйинчиларимизни муҳокама қилгани бизга ёқмаслиги сабабли, ўзимиз ҳам буни қилмаймиз. Якуний қарорни ўйинчи қабул қилади.

Иқтисодий режа, Ла Лига билан шуғулланувчиларга савол бериш керак. Агар клубимиз Мессини қўлга киритишга ҳаракат қилаётган бўлса, бу унинг уддасидан чиққани учундир.

Лекин бизда аллақачон яхши таркиб ва ёш футболчилар бор. Улар ҳозир ўзларини кўрсатмоқдалар ва келажакда ҳам шундай қилишади. Жиддий ишлар қилинди. Бизда Европанинг топ-жамоалари орасида энг ёш жамоалардан бири бор”, - деди “Барселона” спорт директори.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!