“Барселона”га ўтмоқчи бўлаётган Усмон Дембеле жазоланди

 

Дортмунднинг “Боруссия” клуби мураббийлари штаби жамоа машғулотларида иштирок этмагани учун ҳужумчи Усмон Дембелени жазолади.

Франциялик 25 ёшли футболчига айни вақтда “Барселона” қизиқмоқда ва ҳаттоки у билан оғзаки келишувга эришган. Каталонияликлар билан алоқада бўлаётган Дембеле машғулотларга келмади.

Маълумотларга кўра, ҳужумчи вақтинча “Боруссия Д” машғулотларидан четлатилган ва шанба куни Германия Кубоги доирасида кечадиган ўйинда майдонга туширилмайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)