"Барселона"га янги мавсумда янги ҳимоячи келади
Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарияти ҳимоянинг ўнг қанотига янги футболчи олиб келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sport.es портали хабар берди.
Манбанинг ёзишича, “кўк-анорранглилар”нинг бу борадаги асосий трансфер мақсади “Вильярреал” ҳимоячиси Хуан Фойт ҳисобланади. Агар томонлар келиша олмаса, муқобил вариант сифатида ҳозирда Мюнхеннинг "Бавария" клубида ижарада ўйнаётган португалиялик ҳимоячи Жоау Кансело ижарага олиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Барселона”да Рональд Араухо ва Жюль Кунде ўнг қанот ҳимоячиси позициясида тўп сурмоқда. Лекин иккала футболчи ҳам ҳимоя марказида ўйнашга кўпроқ интилади.
Фикрлар