"Барселона"ни кейинги мавсумда ким бошқариши аниқ бўлди

"Барселона"нинг ҳозирги бош мураббийи Рональд Куман кейинги йил ҳам клуб бошқарувида қолиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Каталониянинг TV3 телеканалига таяниб, "Marca" нашри хабар тарқатди. Маълум бўлишича, 58 ёшли мутахассис жамоанинг янги президенти Жоан Лапорта билан кўришган ва унга ўз режаларини тақдим этган. Учрашув якунига кўра, томонлар нидерландиялик мураббийнинг клубда қолишига келишиб олган.

Куман каталонияликларни мавсум аввалида қабул қилиб олди ва 43 та ўйинда шогирдларини майдонга бошлаб тушди. "Кўк-анорранглилар" ушбу беллашувлардан 29 тасида ғалаба қозонган бўлса, 6 баҳсда муроса кўчаси танланган. Қолган 8 ўйинда имконият бой берилган.

Рональд Куманнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўджалланган. Унинг қўл остидаги "блаугранас" бу мавсум ЕЧЛ ва Испания суперкубогини эрта тарк этишга мажбур бўлди. Ла Лигада эса, 2-ўринда бормоқда. Шунингдек, жамоа Испания кубоги финал йўлланмасини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!