"Барселона"ни олдин бошқарган мураббий яна жамоани бошқариши мумкин!
"Барселона" аллақачон Хави Эрнандес ўрнига бош мураббийиизлашга киришган.
"Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" вариантлардан бири сифатида Луис Энрикени кўрмоқда. Энрике 2014 йилдан 2017 йилгача каталонияликларни бошқарган.
53 ёшли мутахассис ҳозирда ПСЖ мураббийи сифатида ишламоқда, бироқ сўнгги пайтларда унинг ишлари яхши эмас. ПСЖ футболчилари мутахассиснинг ишидан норози экани ҳақида ҳам хабарлар тарқалди.
Маълумот учун, Луис мураббий сифатидаги дебют мавсумида “Барселона” билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.
Фикрлар