"Удинезе" ва Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родриго де Пауль "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессининг клубдаги ўрни ҳақида фикрларини билдирди.

"Европадаги энг яхши клуб деганда "Бавария" хаёлга келади, аммо ПСЖда энг яхши футболчилар тўпланган. Бу рўйхатга "Барселона"ни киритиш мумкин, чунки уларда Месси бор. У жамоанинг 12-футболчиси. Кейин "Реал" ва "Ювентус" ҳам энг яхшилар қаторида.

Месси билан муносабатларим жуда яхши. Агар гол урсам, у мени доимо мақтаб қўяди ва кўпроқ ишлашга ундайди", - дейди де Пауль.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)