"Барселона"нинг 16 ёшли футболчиси Фати Испания U-21 терма жамоасига чақирилди

Испания  U-21 терма жамоаси таркибида ўзгариш юз берди.

Берилган маълумотларга кўра “Барселона” ярим ҳимоячиси Карлес Перес мушакларидан олган жароҳати сабаб таркибдан чиқди, унинг ўрнига эса “кўк-анор ранглилар”нинг бошқа бир футболчиси Анссумане Фати чақирилди.

Айтиш керакки, 16 ёшли Фати асли Гвиней-Бисауда туғилган, аммо у яқинда Испания фуқаролигини олди.

Маълумот учун, Фати жорий мавсум “Барселона” сафида Ла Лигада жами 5 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!