“Барселона”нинг асосий трансфер мақсади маълум

CHERY AUTO

"Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсо "Барселона"нинг асосий трансфер мақсади ҳисобланади, дея хабар беради журналист Николо Скира.

Tecno

Манбага кўра, футболчининг ўзи Каталония клубига ўтишини истамоқда. У "аристократлар" раҳбариятидан ўзини тезроқ "Барселона"га тезроқ трансфер қилинишини талаб қилган.

Хабар қилинишича, футболчи аллақачон “кўк-анорранглилар” билан 2025 йилгача амал қиладиган шартнома бўйича келишиб олган. Бироқ клублар трансфер суммаси борасида бир қарорга келиша олмаяпти. "Челси" Маркос учун 12-14 миллион евро атрофида сўрамоқда. Испан клуби эса бунча тўлашга тайёр эмас.

2021/22-йилги мавсумда Алонсо “Челси”нинг барча мусобақалар доирасидаги 46 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 6 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!