"Барселона"нинг икки аъзосида коронавирус аниқланди

"Барселона" ўзининг расмий сайтида 2 нафар жамоа аъзосида коронавирус аниқланганини маълум қилди.

Унга кўра, мураббийлар штабининг икки аъзоси топширган тест таҳлилларида COVID-19 аниқланган. Ҳозирча касалликка чалинганларнинг номи ошкор этилмаяпти.

Бугун тонгда жамоанинг барча аъзолари коронавирусга қарши қайта тестдан ўтказилди.

“Барселона” ўзининг навбатдаги учрашувини эртага меҳмонда “Атлетик”га қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!