"Барселона"нинг икки нафар етакчи футболчиси "Наполи"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Сержи Бускетс кеча Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Наполи"га (1:1) қарши ўйинда ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

Бу эса 31 ёшли испаниялик футболчи учун жорий мавсум ЕЧЛдаги 3-сариқ карточка бўлди. Шу тариқа у 18 март куни “Наполи”га қарши бўлиб ўтадиган жавоб ўйинини ўтказиб юборадиган бўлди.

Шунингдек, 2 та кетма-кет сариқ карточка олган Артуро Видаль ҳам “Камп Ноу”да бўладиган жавоб ўйинида майдонга тушолмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!