"Барселона"нинг жароҳатдаги футболчилари сафга қайтмоқда
"Барселона" сафида муҳим ёқотишлар етарлича. Аммо футболчилар секин-аста сафга қайтмоқда.
Каталонияликларнинг олдинда "Атлетик"га қарши ўйини бор. Ушбу учрашувда Педри 20-25 дақиқа майдонда ҳаракатланиши кутилмоқда. У МЮ билан бўлган ўйинда жароҳат олганди.
Миш-мишларга кўра, Дембеле ҳам кейинги турда ўйнаши мумкин. Аммо ушбу хабарларни инкор этгувчилар ҳам пайдо бўлди. Усмон узоғи "Эл-класико"да майдонга тушади.
"Барса"нинг яна бир муҳим футболчиси Левандовски "Атлетик"га қарши учрашувда кўриниш беради.
Хавининг муаммолари деярли ҳал бўлмоқда. Фақатгина Араухонинг қизил карточкаси туфайли у битта ўйинни ўтказиб юборади.
Фикрлар