"Барселона"нинг муҳим футболчилари сафга қайтди

  • 18 Apr 01:42
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" мухлислари учун хушхабар! Клубнинг муҳим футболчилари, яъни Педри, Дембеле ва Де Йонг жамоавий машғулотларда кўриниш берди. Кристенсен ҳам тез орада сафга қайтиши кутилмоқда. 

Tecno

photo_2023-04-18_01-37-22

Хави учун мавсумдаги асосий бошоғриқ жароҳатлар билан боғлиқ эди. Мазкур футболчиларни йўқлиги "Барса"нинг натижаларига ҳам таъсир қилмай қолмади. Клуб кетма-кет 3 та учрашувдан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда. Шу билан биргаликда, рақиб дарвозаси томон йўл топишни ҳам уддалай олмаяпти. 

"Барселона" Ла Лигадан ташқари барча чемпионатлардан чиқиб кетган. Каталонияликлар фақатгина Испания чемпионатида зафар қучиши мумкин ва улар турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Хави шогирдларини олдинда "Атлетико"га қарши баҳс кутиб турибди. 

 

Comments

You must be logged in to commet!