"Барселона"нинг олти нафар футболчиси сотилмаслиги кафотланган
Испаниянинг "Барселона" клуби умуман сотилиайдиган футболчилар борасида бир қарорга келди.
Ҳимоячилар - Жюль Кунде, Рональд Араухо, ярим ҳимоячилар - Гави, Педри ва ҳужумчилар - Роберт Левандовски ва Ансу Фати ҳозирча жамоада қолиши аниқ. Бу ҳақда "Sport.es" хабар бермоқда.
Манбага кўра, ёзги трансферлар ойнасида битта муҳим ўйинчи жамоани тарк этиши мумкин, аммо у юқорида ёзилган рўйхатдаги футболчи бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, "кўк-анорранглилар" Испания чемпионатининг 14 турида 37 очко жамғарган ҳолда, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Улар иккинчи ўриндаги "Реал Мадрид"дан икки очкога ортда қолдиряпти.
Европа лигасининг 1/16 финалида Хави шогирдлари "Манчестер Юнайтед" билан учрашади.
Фикрлар