"Барселона"нинг собиқ футболчиси жамоасиз қолди

"Севилья" клуби ҳимоячи Алеиш Видаль билан шартномани бекор қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, шартнома томонларнинг ўзаро розилиги билан бекор қилинган.

Испаниялик футболчи ўтган мавсум "Севилья" сафида 19 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Видаль "Севилья" таркибига 2018 йилда “Барселона”дан кўчиб ўтган эди. Ўшанда андалусияликлар Алиешни 9,5 млн еврога сотиб олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!