"Барселона"нинг собиқ президенти Мессининг қачон жамоадан кетишини айтди

“Барселона”нинг собиқ президенти Жоан Гаспар аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг бошқа жамоага кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ишонмаслигини айтди.

“Мен бу ҳақда умуман ташвишланмаяпман. Лионель ва унинг оиласи Барселонада бахтли. Кетишга ҳеч қандай сабаб йўқ. Унинг юраги бу клубга тегишли.

Месси жамоага ёрдам беришда давом этади. Лекин, бу ишни амалга ошира олмаслигини тушуниб етгач, фаолиятини якунлайди ёки рақобат пастроқ бўлган бошқа жамоага ўтади. У ҳали бери кетади деб ўйламайман”, - дейди Гаспар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!