"Барселона"нинг собиқ президенти тунни полиция маҳкамасида ўтказди

Кеча полиция томонидан қўлга олинган "Барселона" клубининг собиқ президенти Жозеп Бартомеу тунни полиция маҳкамасида ўтказди. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Каталония супер клубининг собиқ ходимлари орасида тинтув ва ҳибсга олиш ишлари амалга оширилган эди. Жумладан, 58 ёшли Бартомеу, клубнинг собиқ бош директори Оскар Грау ва юридик хизматларга масъул бўлган Рома Гомес Понти нотўғри бошқарув ва коррупцияда гумон қилинмоқда.

Юқоридаги масала бўйича тергов ишлари ўта махфий тарзда олиб борилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!