"Барселона"нинг умидли футболчисига "Челси"дан "ёғли" таклиф келиб тушди

  • 6 февраль, 2022, 06:05
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда "Diario Sport"  нашри хабар берди. 

Уругвайлик ҳимоячига "Челси" қизиқиш билдирмоқда. "Аристократлар" 22 ёшли футболчини Антонио Рюдигерга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Унинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.

Лондон клуби футболчи билан боғланиб, унга "Барселона"дан икки баравар кўпроқ пул тулашга тайёр эканлиги ҳақида хабар берди. 

Каталонияликлар айни вақтда Рональдга йиллик 3 миллион евро маош таклиф қиляпти. У бунга рози бўлмаган тақдирда, ёзда жамоани тарк этади. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!