БАТЭ Шаҳбоз Умаров учун қанча тўлади?
Беларусь оммавий ахборот воситалари мамлакатнинг энг қудратли клуби БАТЭ ўзбекистонлик легионер Шаҳбоз Умаровни қўлга киритиш учун қанча харажат қилгани ҳақида маълумот тарқатмоқда.
Унга кўра, борисовликлар Умаровнинг трансфери учун 20 минг доллар миқдоридаги маблағдан воз кечган.
Янги жамоаси билан шартномани имзолаб бўлган Шаҳбознинг ўзи мавсумни “Энергетик-БГУ”да якунлаб қўйиши кутилмоқда. Шундан сўнг у Борисов шаҳрига кўчиб ўтади. Шу ўринда, БАТЭда ўзбек футболчисини ёзги трансфер бозорининг иккинчи қисми – 15-28 сентябрь оралиғида ҳам таркибга қўшиб олиш ҳуқуқи бор.
Шаҳбоз Умаров жорий мавсумда 17 та ўйинда 2 та гол урди. Голлардан бирини узоқ масофадан БАТЭ дарвозасига киритган.
Фикрлар