Батшуайи "Боруссия"Дортмундга ўтгач, жамоасининг 5та голидан 4тасида иштирок этди

Ҳуқуқий жиҳатдан Лондоннинг “Челси” клубига тегишли ҳисобланган, мавсумнинг иккинчи қисмини эса ижара асосида “Боруссия” Дортмундда ўтказаётган Миши Батшуайи бугун “Гамбург”га (2:0) қарши баҳсда ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Шу тариқа 24 ёшли бельгиялик футболчи дортмундликларнинг сўнгги 2та учрашувда киритган 5та голнинг 4тасида бевосита иштирок этди. Аниқроғи, у ўтган тур “Кёльн”га (3:2) қарши ўйинда ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!