"Бавария" - "Локомотив" Москва: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турини сиз билан кузатиб бораётганимиздан хурсандмиз. Бугун биз турнирнинг амалдаги чемпиони ва "А" гуруҳи пешқадами иштирокидаги бахсни сиз билан кузатиб борамиз. "Бавария" - "Локомотив" Москва учрашувини сайтимиз орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйинни сиз билан Абдулла Маннонов кузатиб боради.

 

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Мюнхенликлар ўз уйида ишончли ғалабага эришган ҳолда гуруҳ босқичини 1-ўрин билан якунлади. Нариги ўйинда 0-2 ҳисобида ғалабага эришган "Атлетико" Мадрид 2-ўрин билан "плей-офф" йўлланмасига эга чиқди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90'

    Учрашувга ҳакам томонидан 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    "Локомотив"да ҳам ўзгариш: Рибчинский майдонни тарк этиб, ўрнига Сильянов майдонга тушди.

  • 85'

    "Бавария"да 5-ўзгариш: бугун ўйини чиқмаган Лерой Сане ўрнига Ангело Штиллер майдонга тушди.

  • 84'

    Ҳаммаси жойида, Эдерда жароҳат йўқ, у майдонга қайтди.

  • 83'

    Саненинг зарбасига яна бир бор аниқлик етишмади.

  • 82'

    Эдер майдонда 2 дақиқадан бери ётибди. Ҳакам уни кўргач, ўйинни тўхтатди ва шифокорларни майдонга чақирди. Футболчи ташқарига олиб чиқилди ва ўйин қолган жойидан давом эттирилди.

  • 82'

    Никита Иосифовда офсайд қайд этилди.

  • 80'

    ГООООООООООООООЛЛЛ!!! Серж Гнабрининг узатмасини Шупо-Мотинг дарвозанинг ўнг бурчагига жойлаб қўйди ва ҳисобни ишончли кўринишга келтирди! 2-0!

  • 78'

    Антон Миранчук амалга оширган бурчак тўпи жамоанинг зарарига ишлади: мюнхенликларда қарши ҳужум!

  • 78'

    Дуглас Коста бурчак тўпини юқоридан узатиб берди, дарвозабон ҳаммадан эрта унга эга чиқди.

  • 77'

    Ҳозиргина ўйинга қўшилган Иосифов Нойэр дарвозасига кучли зарба берди, немис кипери эса супер сейв амалга оширди!

  • 76'

    Меҳмонларда ҳам илк ўзгариш: Франсуа Камано Никита Иосифовга алмаштирилди.

  • 75'

    Эрнандеснинг зарбасини Гильерме осонлик билан бартараф этди.

  • 73'

    Мацей Рибуснинг жарима майдони ташқарисидан берган кучли зарбаси дарвоза устунидан бир неча сантиметр ёнроқдан ўтиб кетди. 

  • 72'

    Шупо-Мотинг узоқ масофадан зарба беришга ҳаракат қилди, бироқ ҳимоячилар уни блоклади.

  • 71'

    Лерой Сане қанотдан узатилган ажойиб кроссни боши билан дарвозага тўғирлашга ҳаракат қилди, бироқ яна аниқлик етишмади.

  • 69'

    Ҳанси Флик яна 2 ўзгаришга қўл урди: Боатенг ва Дэвис ўрнига Ричардс ва Эрнандес ўйинга қўшилди.

  • 69'

    Лерой Сане қизишиб кетди ва қўпол сўзларни ишлатишга мажбур бўлди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 67'

    Коста яна бир бурчак тўпини ижро этди. Ноаниқ.

  • 64'

    Жером Боатенг рақиб ҳужумини қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

  • 63'

    ГООООООООООООЛЛЛ!!! Дуглас Костанинг супер узатмасини баҳайбат Зюле боши билан дарвоза бурчагига йўналтирди ва ҳисобни очди! 1-0!

  • 63'

    "Бавария" бурчак тўпи ишлаб олди. Дуглас Коста уни ижро этади.

  • 61'

    Мюнхенликларда 2-ўзгариш: Леон Горецка ўйинни тарк этди, унинг ўрнига Жамал Мусиала майдонга тушди.

  • 60'

    Живоглядов рақибини ўта қўпол тарзда чалиб йиқитди ва сариқ карточка билан жазоланди.

  • 59'

    Бурчакдан Гнабри узатган тўпга рақиб ҳимоячилари биринчи эга чиқишди.

  • 58'

    Серж Гнабри қанотдан узатилган тўпни оҳистагина дарвозага йўналтирди, зарба кучсиз бўлганлиги учун дарвозабон уни қайтаришга қийналмади.

  • 56'

    Гнабрини бирга-бир вазиятга чиқариш учун берилган пасга рақиб ҳимоячилари аввалроқ эга чиқишди.

  • 55'

    Алфонсо Дэвис майдон марказида тўпни узатиш учун бирор шеригини тополмади ва тўпни рақибга бериб қўйди.

  • 54'

    Шупо-Мотинг бирга-бир вазиятга чиқиб, ажойиб зарба беришга муваффақ бўлди. Гильерме эса ўз карьераси давомидаги энг зўр сейвларидан бирини амалга оширди!!! Фантастика!

  • 52'

    Лерой Сане тўп назоратини йўқотиб қўйди ва уни рақибига бериб қўйди.

  • 50'

    Серж Гнабри бурчак тўпини амалга оширди, Никлас Зюле эса узатмани боши билан дарвозанинг юқори ўнг бурчагига йўллади. Дарвозабон Гильерме зарбани қийинчилик билан қайтариб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 48'

    Алфонсо Дэвис жарима майдони ичига кросс узатма амалга оширди, тўп эса ҳеч ким йўқ ҳудудга бориб тушди.

  • 46'

    Мезбонлар таймни ўзгариш билан бошлаб олди: 1-таймда ўзини кўрсатган Томас Мюллер ўрнига майдонга Серж Гнабри қўшилди.

  • 46'

    2-таймга старт берилди. Илк дақиқаларданоқ жамоалар ҳужумга ўтишмоқда.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45'

    Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади, ҳакам ҳуштаги янграб, футболчилар ечиниш хонасига йўл олишди.

  • 45'

    Томас Мюллер қанотдан узатилган узатмани ўзига тўғирлай олмади.

  • 44'

    "Локомотив" Москва футболчиларида ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

  • 43'

    Мацей Рибус жарима майдони ичига тўпни юқоридан узатиб берди, рақиб ҳимоячилари эса боши билан тўпга зарба бериб, хавфли вазиятни тўхтатди.

  • 42'

    Томас Мюллер фол ишлатди. Ҳакам Сандро Шарер вазиятни яқиндан кўриб турганди ва дарров ҳуштагини чалди.

  • 39'

    Томас Мюллер жарима майдони ичида эркин ҳаракат қилиб, ажойиб зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп дарвозанинг чап устуни ёнгинасидан ўтиб кетдиии!!! Ўта хавфли.

  • 38'

    Буна Сарр жарима майдони ичига тўпни узата олмади, тўпни рақиблар эгаллаб олишди.

  • 35'

    Мацей Рибус дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга чиқиб олди ва зарба берди. Нойэр ўз сейви билан жамоасини қутқарди.

  • 33'

    Живоглядовнинг жарима майдони ичига амалга оширган узун пасини ҳимоячи эгаллаб олиб, хавфни бартараф этди.

  • 32'

    Дуглас Коста жарима майдони ичида хавфли вазият юзага келтирди, бироқ унинг зарбасини ҳимоячи тўсиб қолди.

  • 27'

    Леон Горецка узоқ масофадан дарвозага зарба берди, бироқ ноаниқ.

  • 25'

    Буна Сарр жарима майдони ичига кросс узатма амалга оширди, тўп рақиб ҳимоячисига бориб тушди.

  • 23'

    Франсуа Камано (Локомотив) ўта қўпол ўйин билан рақибидан тўпни олиб қўйди. Ҳакам уни ҳам оғзаки огоҳлантирди.

  • 22'

    "Локомотив"дан ҳам шундай жавоб - жарима майдони чизиғи устида берилган зарба дарвоза устунининг тепасидан ўтиб кетди.

  • 19'

    Ух, қандай хавфли зарбааа!!! Саненинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси дарвозанинг бироз юқорисидан ўтиб кетди! Учрашувдаги илк хавфли вазият.

  • 17'

    Саненинг бир ўзи рақиб ҳимоясини ёриб киришга ҳаракат қилди, бироқ бир ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйди ва вазиятни бартараф этди.

  • 16'

    Рибус жуда қўпол ўйин намойиш этди ва ҳакамдан оғзаки огоҳлантириш олди.

  • 14'

    Лерой Сане рақибини футболкасидан тортиб, қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди ва жарима зарбаси белгилади.

  • 12'

    Антон Миранчукдан омадсиз бурчак зарбаси. Тўпни мезбонлар осонлик билан эгаллаб, қарши позицион ҳужумга ўтиб кетишди.

  • 11'

    Дуглас Костанинг бурчакдан узатган тўпини мюнхенлик футболчи боши билан дарвозага тўғирлашга ҳаракат қилди, бироқ унга аниқлик етишмади.

  • 10'

    Леон Горецка жарима майдони ичига тўпни ноаниқ тарзда етказиб берди. Ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди.

  • 9'

    Меҳмонларнинг легионер ҳужумчиси Эдер яна бир бор воқеалар ривожидан ўзиб кетди - офсайд.

  • 6'

    Лайнсмен байроғини кўтарди. Эдерда яна бир бор офсайд ҳолати қайд этилди.

  • 5'

    Дуглас Коста узатиб берган бурчак тўпи жуда юқоридан ўтиб кетди. Тўпни ён чизиқдан руслар ўйинга киритади.

  • 4'

    "Локомотив" Москва ҳужумчиси Эдер офсайдда қолиб кетди.

  • 4'

    Буна Сарр(Бавария)нинг чиройли ҳаракати эвазига қарши ҳужум тўхтатилди.

  • 2'

    Алфонсо Дэвиснинг қанотдан узатган тўпини рақиб ҳимоячилари эгаллаб олишди.

  • 1'

    Ҳакам ҳуштаги янгради ва ўйинга старт берилди.

  • 0'

    Футболчилар "Альянц арена"га чиқиб келишмоқда. ЕЧЛ мадҳияси янгради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! "Бавария" - "Локомотив" Москва учрашувида сиз билан ғойибона кўришиб турганимиздан хурсандмиз. Ўйинни сиз билан Абдулла Маннонов кузатиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!