"Бавария" - "Майнц": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Германия Бундеслигаси 14-туридан ўрин олган "Бавария" - "Майнц" учрашуви бошланиш арафасида. Сайтимиз уни сизга онлайн матнли кўринишда тақдим этади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
- 90'

Учрашув якунланди! "Бавария" ўз уйида ажойиб камбек амалга ошириб, йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. Матнли трасляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90'
Лерой Саненинг узатмаси бироз кучли чиқди.
- 90'

Учрашувга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 89'

"Майнц"да ҳам 2 ўзгариш: Куайсон ва Мвене ўрнига Салаи ва Папела ўйинга қўшилишди.
- 88'

"Бавария"да иккита ўзгариш: Толиссо ва Мюллер ўрнига Дуглас Коста а Шупо-Мотинг майдонга тушди.
- 85'
"Бавария" энди рақибини эрмак қилиб ўйнамоқда.
- 83'

ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Томас Мюллер жарима майдони ичида тўпни Левандовскига ажойиб тарзда ошириб берди, Лева эса чалқанча зарбаси билан дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.
- 81'

"Майнц"да 2 ўзгариш: Бросински ва Буркардт ўрнига Штогер ва Матета майдонга тушди.
- 80'

Лерой Сане бурчакдан тўпни ичкарига етказиб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни бир амаллаб узоқлаштирди.
- 78'

Мажбурий ўзгариш: Гнабри ўйинни давом эттира олмайди, унинг ўрнига Жамал Мусиала ўйинга қўшилди.
- 77'

ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Левандовски ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди! Чап пастги бурчакка берилган зарба якунда голга айланди! 4-2!
- 76'

Роберт Левандовски пенальтини ижро этиш учун 11 метрлик нуқта олдига келди.
- 75'

Гнабри жиддий жароҳат олган бўлиши мумкин, у майдонда тиббий ёрдам олмоқда.
- 74'
"Бавария" чап қанотдан тезкор ҳужум намойиш этди, Гнабри ичкарига ёриб кирди ва ҳимоячи уни йиқитди! Ҳакам 11 метрли нуқтани кўрсатди!
- 72'

"Майнц"да ўзгариш: Боэтиюс ўрнига Карим Онисво майдонга тушди.
- 70'

ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Никлас Зюле жарима майдони ичида керакли пайтда пайдо бўлди ва кучли зарбаси билан дарвозани ишғол қилди! Энди росмана 3-2!
- 69'

Жошуа Киммих бурчакдан тўпни жарима майдони ичига етказди, палапартиш вазиятдан сўнг ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.
- 67'

"Бавария" бурчак тўпидан хавфли вазият юзага келтира олмади.
- 66'

Гол офсайд сабабли бекор қилинди. Дэвиснинг оёғи бироз олдинда қолиб кетган экан.
- 65'

ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Баррейро автогол урмоқда! 3-2! "Бавария" ҳисобда ҳам олдинга ўтиб олди! Камбек!
- 62'

Рақибининг қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолгани боис Алаба ҳам сариқ карточка олди.
- 60'

"Майнц" футболчиси Жан-Пол Боэтиюс сариқ карточка билан жазоланди.
- 59'
Робин Куайсон Нойер дарвозасига зарба йўллади, яхши зарба, бироқ ноаниқ.
- 58'
"Бавария" тинмай штурм қилмоқда.
- 57'
Бу "Бавария"ни энди тўхтатиб қолиш қийин...
- 55'

ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! 2-2! Сане бунданда қулай вазиятдан гол ура олмаганди, бироқ ҳозир у дарвозани ишғол қилди! Жарима майдони ичида ажойиб рейд амалга оширди ва пастги бурчакка кучли зарба билан жойлаб қўйди!
- 53'

"Бавария" тезкор ўйин намойиш этмоқда. Бурчак тўпи тезкорлик билан амалга оширилди.
- 51'

ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Бавария" қайтди! Левандовски боши билан тўпни дарвозага йўналтирди! Киммих эса зарбаси билан дарвозага тўпни михлаб қўйди!
- 50'
Левандовски ҳужумда фол намойиш этди.
- 49'

"Майнц" ҳужумчилари Нойерга қарши иккига бир вазиятга чиқиб кетишди, зарба эса устунга тегди! Нойер барибир қаҳрамонлик қилди!
- 47'

Киммих бурчакдан тўпни тезда етказиб берди, ҳимоячилар қийинчилик билан вазиятни бартараф этди.
- 47'
Киммих "Бавария"нинг жарима тўпини тепди, ҳимоячилар уни бурчакка чиқариб юборди.
- 46'

Ханс-Дитер Флик таймни 2 ўзгариш билан бошлаб олди: Павар ҳамда Боатенг майдонни тарк этиб, Горецка ва Зюле уларнинг ўрнига майдонга тушди.
- 46'

2-тайм бошланди!
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45'

1-тайм якунланди. "Бавария" сенсацион равишда биринчи бўлимда 2 та гол ўтказиб юборди. Қолганини 2-бўлимда давом эттирамиз. Танаффус.
- 45'

1-таймга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 45'

ГООООООООЛЛЛ!!! Нималар бўляпти?! Жарима зарбасидан узатилган тўпни майдондаги энг бўйи баланд футболчи бўлмиш Александр Хак боши билан дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди! 0-2! Ким кутганди бунақасини?!!!
- 44'
Боатенг қоидани қўпол тарзда бузди, ҳакам жарима зарбаси белгилади.
- 42'
23 ёшли "Майнц" дарвозабони яна ўзини кўрсатди. У бугун анча яхши таассурот қолдиряпти.
- 41'

Меҳмонлар бурчак тўпидан натижа чиқара олмади. "Бавария" қарши ҳужумда.
- 40'

Нойер эффекти! У ҳозир "Бавария"ни сақлаб қолди. Куайсоннинг берган аниқ зарбасини Нойер моҳирлик билан бартараф этди! Бурчак тўпи, "Майнц" фойдасига.
- 39'
Бенжамин Павар ўта агрессив ўйнади. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.
- 37'

"Бавария" бурчак тўпидан хавфли вазият ярата олмади, ҳимоя омадли ҳаракат қилди ва тўпни узоқлаштирди.
- 36'

Роберт Левандовски жарима майдони ташқарисидан туриб дарвозанинг юқори бурчагига аниқ зарба йўллади, 23 ёшли дарвозабондан эса суперсейв!
- 35'
"Бавария" голдан кейин янада тезлашди.
- 32'

Боатенг голдан сўнг эмоциясини ҳакамга билдиргани боис сариқ карточка билан жазоланди!
- 32'

Қандай гоооолл!!! Жонатан Буркарт Боатенг билан тўп учун курашиб ютиб чиқди ва деярли бирга-бир вазиятга чиқиб, Нойер дарвозасини ишғол қилди! 0-1! Кутилмаган старт!
- 31'
Томас Мюллер жарима майдони ичидаги шеригига тўпни тезлик билан етказиб берди, бироқ ҳимоячилардан бири тўпни тўхтатиб қолди.
- 30'
Баррейро ҳужумда фол қайд этди. Ҳакам буни тезда илғади.
- 28'

Жошуа Киммих бурчак тўпини ижро этди, бироқ узатмага рақиб футболчилари эга чиқишди.
- 27'
Уххх! Левандовски жарима майдони ичидаги Санега тўпни етказиб берди, Саненинг зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб майдонни тарк этди! Бурчак тўпи.
- 25'
Толиссонинг узатмаси ўта кучлилик қилиб кетди.
- 23'
Робин Куайсон хавфли ҳужум ташкил этганига қарамай, якунда ҳужумда фол қайд этди.
- 22'

Бурчак тўпини Боатенг боши билан узоқлаштирди. Хавфли вазият юзага келмади.
- 21'
Жарима зарбаси мезбонлардан бирига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. "Майнц" бурчак тўпи тепади.
- 20'
Толиссо жарима майдони чизиғи яқинида рақибини йиқитиб юборди, ҳакам жарима зарбаси белгилади.
- 19'
"Бавария" кучли прессинг билан ўйнамоқда. Ўйин темпи жуда юқори.
- 17'
"Майнц" "Бавария" жарима майдони ташқарисида хавфли вазият юзага келтирди, бироқ Киммих вазиятни бартараф этиб, жамоасини қарши ҳужумга тортиб кетди.
- 16'
Серж Гнабри тўпни Толиссога аъло тарзда етказиб берди, Толиссо берган зарба эса устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди! "Бавария" тобора голга яқин келмоқда!
- 15'
Жарима майдони ичида палапартиш вазият юзага келди, бундан фойдаланган Гнабри дарвозага зарба берди. Хавфлиииииииии!
- 13'
Серж Гнабри берган зарба ҳимоячилар томонидан тўхтатиб қолинди.
- 12'

"Бавария" бурчак тўпини қисқа пас билан амалга оширди. Позицион ҳужум давом этмоқда.
- 10'
Бенжамин Павар тўпга чиқишда қўпол ўйнади.
- 9'
Баррейро Дэвисни ушлаб қолди ва қоидани бузди. Ҳакам буни кўриб турганди.
- 8'
Ух қандай вазият! Лерой Сане ҳисобни очиши мумкин эди: унинг жарима майдони ичидан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди, қайтган тўпни дарвозабон ушлаб қолди!
- 6'

Левандовскининг зарбасини Финн Дамен қайтариб қолди.
- 5'

"Майнц" қарши ҳужумда ўта хавфли ўйнади: сўнгги зарбани барибир Нойер қайтариб қолди!
- 3'
Мюллер фаол ўйнади. Тўпни рақибидан ташқарига чиқариб юборди.
- 2'
Илк дақиқалардан мюнхенликлар устунликка эришишмоқда. Сане қанотдан ичкарига ёриб кира олмади.
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар "Альянц арена"га чиқиб келишмоқда. Ўйин бошланиш арафасида.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Германия Бундеслигаси 14-туридан ўрин олган "Бавария" - "Майнц" учрашуви бошланиш арафасида. Сайтимиз уни сизга онлайн матнли кўринишда тақдим этади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар