“Бавария” 16 ёшли футболчи билан шартнома имзолади
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби  "Хельсингборг" жамоаси ярим ҳимоячиси​ Алекс Тимосси Андерссоннинг трансфер ҳуқуқини сотиб олганини маълум қилди. 16 ёшли швециялик футболчи мюнхенликлар сафига 2019 йил 1 июлидан бошлаб қўшилади. Бунгача у фаолиятини "Хельсингборг"да давом эттиради.

Андерссон – жуда иқтидорли ўйинчи. Биз унинг “Бавария”да ўйнай олишига ишонамиз, – дейди клуб спорт директори Хасан Салихамижич. – Бунгача у ҳозирги клуби "Хельсингборг" шарафини ҳимоя қилишда давом этиб, ўз ўйинларини яхшилаб боради.