"Бавария" 20 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячи Адриан Файн билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Унга кўра 20 ёшли футболчи немис гранди билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган.
Маълумот учун, Файн “Бавария” тарбияланувчиси ҳисобланади, бироқ, ҳозирча асосий жамоада бирорта ҳам ўйин ўтказгани йўқ.

Фикрлар