"Бавария" 23 ёшли швейцариялик ҳужумчи билан шартнома имзолади
У асосий жамоада ўйнамайди.
“Бавария” ўзининг расмий сайтида швейцариялик ҳужумчи Димитри Оберленнинг трансферини эълон қилди.
Юқоридаги манбага кўра, томонлар жорий йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолаган. Энди Димитри Германия 3-дивизионида иштирок этувчи “Бавария-2” жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, Оберлен яқинда “Базель” билан амалдаги шартномасини бекор қилди ва шу сабабли, у “Бавария”га эркин агент сифатида келиб қўшилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар