"Бавария" афсонаси: Жамоадан ёки Флик кетади, ёки...

"Бавария" афсонаси Лотар Маттеус жамоа бош мураббийи Ханси Флик ҳамда спорт директори Хасан Салихамижич ўртасида юзага келган можаро ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” раҳбарияти ҳимоячи Жером Боатенгни таркибда сақлаб қолишни хоҳламади ва бу ҳолат Фликнинг норозилигига сабаб бўлди.

“Фликнинг "Бавария"даги келажаги сўроқ остида. Мавсум охирида унинг клубда қолиши ҳақиқатга яқин эмас. Бу вазиятда Флик ёки Салихамижичдан бири жамоани тарк этади, деб ўйлайман. Мен энди улар ҳамкорликни давом эттиришларига ишонмайман”, - деди Маттеус.

56 ёшли Флик "Бавария"ни 2019 йилнинг ёзида қабул қилиб олган эди. Унинг қўл остида жамоа Германия чемпиони ва кубогида зафар қучди, Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!