"Бавария" Алаба кутган маошни бермайди

"Бавария" ўз ҳимоячиси Давид Алаба билан янги шартнома шартлари бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Мюнхен клуби австриялик футболчининг маошини ошириш ниятида эмас, чунки бу жамоа маош структурасини бузиб қўйиши мумкин.

28 ёшли футболчи немис клуби берган таклифга кўра, йилига 11 млн евро ва қўшимча бонус сифатида 6 млн еврогача ишлаб топиши мумкин бўлади.

Шу қаторда, "Бавария" аввалгидек, 4 йиллик эмас, балки 5 йиллик битим таклиф қилган.

Sport Bild нашрининг хабарига кўра, футболчининг ўзи Мюнхен клубида қолишни истамоқда.

Олдинроқ, Алаба "Бавария"дан йилига 25 млн евро маош ва 5 йиллик битим талаб қилаётгани маълум бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!