"Бавария" бош мураббийи "Барселона" трансфер сиёсатини танқид қилди

"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн "Барселона" жамоасининг трансфер сиёсати ҳақида фикр билдирди. 

"Улар нафақат Левандовскини, балки яна бошқа футболчиларни қўлга киритмоқда. Бу вазиятда қандай қилиб ҳолис фикр билдиришни билмайман. 

Аммо улар пули йўқ бўлиб, бир нечта футболчиларни сотиб олаётган ягона клуб бўлса керак. Бу ғалати ва аҳмоқона бўлиб кўринмоқда", - деди германиялик ёш мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал каталонияликлар "Бавария"дан Роберт Левандовскини 50 миллион еврога сотиб олганди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!