"Бавария" бош мураббийи Санега нега қўнғироқ қилди?

"Бавария" клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Манчестер Сити" вингери Лерой Санега қўнғироқ қилди. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Флик ўзаро суҳбат давомида Санега Мюнхенга кўчиб ўтиш таклифини билдирган.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан бир йил муқаддам “Бавария” Санени сотиб олишга уруниб кўрган эди. Аммо, “шаҳарликлар” уни 80 млн евродан камига қўйиб юбормасликларини маълум қилишгач, музокаралар тўхтатилган.

Лерой Сане жорий мавсумни тўлиқ тиззасидан олган жароҳатини даволаш билан ўтказди. У бор йўғи 1 та ўйинда иштирок этди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!