“Бавария” бу трансферни амалга оширмайди

"Бавария" "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни сотиб олиш борасида музокара олиб боргани йўқ, деб хабар беради журналист Фабрицо Романо.

Қайд этилишича, Мюнхен клуби на нидерландиялик ярим ҳимоячининг агентлари билан, на каталонияликлар билан музокара олиб бормаяпти. "Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн де Йонгнинг ўйинига қойил қолишини билдирган, бироқ у футболчини ўз жамоасида кўришни истамаяти.

Бир кун аввал “Бавария” Де Йонгни “Барселона”дан ижарага олиши мумкинлиги хабар қилинганди.

"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли ярим ҳимоячига асосий даъвогар саналади, аммо Де Йонгнинг ўзи "Барса"ни тарк этишни истамаяпти.

Де Йонг ўтган мавсум "Барселона"нинг барча турнирлар доирасидаги 47 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!