"Бавария" бугун "Барселона"га "шафқат" қилмоқчи эмас

"Бавария" ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тури доирасидаги "Барселона"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

19 ёшли ярим ҳимоячининг айтишича, "Бавария" бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас ва каталонияликлар билан ўйинда ғалабали сериясини давом эттириш ниятида. Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Бавария" "С" гуруҳида каталонияликларни саккиз очкога ортда қолдириб, ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда.

“Барселона”да ажойиб жамоа бор, аммо бизнинг мақсадимиз – Чемпионлар лигасининг барча учрашувларида бир хил суръатда давом этмоқчимиз. Гуруҳ босқичидаги ғалабали сериямизни узайтириб, гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритишни истаймиз. Биз бугун тўхтамоқчи эмасмиз", - дея Мусиаланинг сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.

"Барселона" - "Бавария" учрашуви бугун, 26 октябрь куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!