"Бавария" "Челси"нинг 18 ёшли футболчиси учун 20 млн фунт тўлашга тайёр

Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Челси” вингери Каллум Хадсон-Одоини сотиб олишга жиддий бел боғлади.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга қараганда немис гранди 18 ёшли англиялик футболчининг трансфери бўйича “аристократлар”га иккинчи таклифини юборди. Бу сафар улар “Челси”га 20 млн фунтдан кўпроқ таклиф қилишди. Эслатиб ўтиш лозимки, “Бавария”нинг бу борадаги илк таклифи 18,5 млн фунт бўлган эди. Бироқ, лондонликлар Хадсон-Одои учун 22,5 млн фунт сўрашмоқда.

Маълумот учун, Хадсон-Одои жорий мавсум Англия премьер-лигасида бор йўғи 1та ўйинда иштирок этди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!