"Бавария" "Челси"нинг германиялик футболчисини нишонга олди
"Бавария" айни дамда "Челси"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кай Хаверцнинг трансфери устида ишламоқда, у ҳужум марказида ўйнай олади. Бу ҳақда "Media Foot" нашри хабар берди.
Манбага кўра, германиялик футболчи Мюнхенга ўтиши ёзда амалга ошиши мумкин. "Аристократлар" сафида ҳужумчилар ортиқча ва клуб мавсум охирида баъзи ўйинчиларни арзонлаштирилган нархда сотиши мумкин.
Ҳаверц ҳозир 23 ёшда. Нуфузли "Transfermarkt" портали экспертлари немис футболчисини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, Кай 2020 йилнинг кузида лондонликлар сафига келиб қўшилган эди. Ўшандан бери у 118 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар