
"Бавария" Чемпионшип жамоасидан футболчи олади
"Рединг" клуби чап қанот ҳимоячиси Омар Ричардс "Бавария"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
The Athletic нашри тарқатган хабарга қараганда, мюнхенликлар 23 ёшли англиялик футболчини ёзда, яъни унинг клуб билан амалдаги шартномаси якунланиб, эркин агентга айланганида таркибга қўшиб олмоқчи. Немис гранди ҳозирча у билан оғзаки келишувга эришишни мақсад қилган.
Омар Ричардс жорий мавсум “Рединг” сафида 21 та ўйинда майдонга тушди. Унинг трансфери 2 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар