Асосий мазмунга ўтиш

«Бавария»да Компани ҳолати ҳақида маълумот беришди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани ҳушини йўқотганидан сўнг шифокорлар назоратида, аҳволи барқарор, якуний диагноз ҳали қўйилмаган.

«Бавария» спорт директори Макс Эберль жамоа бош мураббийи Венсан Компани саломатлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик мураббий машғулот вақтида ҳушини йўқотган ва шифохонага ётқизилган эди.

Эберлнинг сўзларига кўра, ҳозирда мураббийнинг аҳволи барқарор. Шунингдек, функционер Компани бош оғриғидан шикоят қилмаётганини, бироқ шифокорлар назорати остида қолишаётганини таъкидлади.

«Венсан ташхис қўйилишини кутиши керак. Шундан кейингина нима қилиш лозимлигини тушунамиз. Ҳозирча якуний ташхис йўқ. Аммо ўйинлар ва ғалабалар унинг учун энг яхши даводир», — дея Эберлнинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда «Бавария» Германия чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ