Ads

"Барселона" вингери Усмон Дембеле "Баварии"нинг эътибор марказига тушди. Бу ҳақда Sport Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра мюнхенликлар раҳбарияти “Манчестер Сити” вингери Лерой Санени қўлга кирита олишмагач, бор эътиборларини айнан франциялик футболчига қаратишган.

Каталонияликлар эса 22 ёшли футболчининг трансфери борасида таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Боиси, унинг сотувидан яхшигина даромад қилиб, Неймарни сотиб олмоқчи.

Маълумот учун, “Барселона” Дембелени 2017 йил “Боруссия” Дортмунддан 125 млн евро эвазига сотиб олган эди. У ортда қолган мавсум жами 42та ўйинда майдонга тушди ва 14та гол ҳамда 9та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.