"Бавария" ЕЧЛда ноёб рекорд ўрнатди

Кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич сўнгги турида “Бавария” ўз майдонида “Тоттенхэм”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Coral нашрининг хабар беришича мюнхенликлар шу тариқа ЕЧЛ гуруҳ босқичининг барча 6 та баҳсида ғалаба қозонган илк немис клуби бўлишди.

Таъкидлаш керакки, бундай натижани бошқа чемпионат иштирокчиларидан "Милан" (1992/93), ПСЖ (1994/95), "Спартак" (1995/96), "Барселона" (2002/03) ва "Реал" (2011/12 ва 2014/15) уддалаган холос.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" гуруҳда "Тоттенхэм"дан ташқари, "Олимпиакос" ва "Црвена Звезда" клублари ҳам бор эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!