"Бавария" футболчиси АПЛнинг энг бой клубини менсимади

“Ньюкасл” клубининг “Бавария” марказий ҳимоячиси Никлас Зюлени АПЛга олиб кетиш бўйича амалга оширган уруниши муваффақиятсиз кечди.

Sport1 хабарига кўра, 26 ёшли германиялик футболчининг ўзи “қарғалар”га рад жавобини берган. Унинг асосий мақсади мюнхенликлар билан шартномани узайтиришдир. Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув ёзда ўз ниҳоясига етади.

Агар “Бавария” Зюлега янги шартнома таклиф қилмаса ва у жамоадан кетишга тўғри келса, фаолиятини совринлар учун курашадиган ва Чемпионлар лигасида қатнашадиган жамоада давом эттириш ниятида.

Жорий мавсумда футболчи “Бавария” сафида 23 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер қиймати 35 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!