“Бавария” футболчиси фаолиятини “Гамбург”да давом эттириши мумкин
Ads

“Бавария” клуби ҳимоячиси Хольгер Бадштубер фаолиятини бошқа бир немис жамоасида давом эттириши мумкин. 27 ёшли футболчининг хизматларига “Гамбург” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу борада улар футболчининг ўзи билан ҳам музокаралар ўтказишга улгуришган.

Sport Bild нашрининг хабар беришича, Бадштубер “Гамбург”да шартномани бекор қилишни таклиф қилган Эмир Спахичнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Айтиш керакки иккала футболчининг ҳам ўз жамоалари билан амалдаги шартномалари мавсум сўнггида якунланади. Аввалроқ Бадштубер фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, Бадштубер бу мавсум Бундеслигада бор йўғи 28 дақиқа ҳаракат қилган ҳолос.