“Бавария” футболчиси клубга катта шарт қўйди

“Бавария” таркибида Германия чемпионлигини қўлга киритган австриялик Давид Алаба бошқа грандлардан ўзига бўлаётган таклифлардан анча руҳланган кўринади.

Ўн йилдан буён мюнхенликлар таркибида тўп суриб келаётган универсал ҳимоячи “Бавария”да қолиш учун ўта катта миқдорда маош талаб қилмоқда. Алаба жамоа етакчилари – Роберт Левандовски, Мануэль Нойер ва янги келиб қўшилган Лерой Сане сингари йилига 20 миллион евродан кам бўлмаган маош сўрамоқда.

Агар унинг бу талаби қондирилмаса, 28 ёшли футболчи бошқа клубга ўтиб кетишини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!