“Бавария” футболчиси мавсум бошланмай, узоқ муддатга сафдан чиқди
“Бавария” расмий сайти машғулотлардан бирида 24 ёшли ярим ҳимоячи Марк Роканинг жиддий жароҳат олганини эълон қилди.
Маълумотларга қараганда, испаниялик футболчининг тўпиғидаги бўғим пайлари узилиб кетган. Ўйинчини тиббий кўрикдан ўтказган шифокорлар унинг қайта оёққа тушиши учун бир неча ой вақт керак бўлишини таъкидламоқда.
“Бавария” Рокани ўтган йили “Эспаньол”дан сотиб олган эди. Шу пайтга қадар ёш футболчи жамоа таркибида 11 та учрашувда қатнашиб, ҳали ўзини кўрсатишга улгурмаган эди.
Фикрлар