"Бавария" футболчисининг бозори қайнамоқда
“Бавария” таркибида Германия чемпиони бўлган Жером Боатенг ёзда жамоани тарк этади.
31 ёшли футболчи ҳозирнинг ўзида “Арсенал”, “Челси”, ПСЖ, “Ювентус” ва “Рома” каби грандлардан таклиф олмоқда. Аслида унинг шартномаси якунланишига яна бир йил бор. Лекин “Бавария” уни эркин агент сифатида кетишига йўл қўймоқчи эмас ва тезроқ бошқа клубга сотиб юбормоқчи.
Боатенг жорий мавсумда 22 та учрашувда майдонга тушди.
Фикрлар